Виртуал қабулхона

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жизмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатларларини Интернет тармоғида pm.gov.uz манзилидаги веб-сайти орқали давлат органлари раҳбарларига юбориш имкониятини беради.

Сиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг 2-бўлимидаги Агентликлар рўйхатидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигини танлаб, ўз мурожаатингизни юборишингиз мумкин.

1 5221
Манба api.uz