Ишонч телефон рақами хизмати регламенти

 Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  томонидан

2018  йил 10  февралда тасдиқланган Агентликнинг ишонч телефон рақами хизмати регламенти

  1. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАЗМУНИ

1.1. Хизмат кўрсатиш номи Ўзбекистон матбуот ва ахборот гентлигининг телефон рақами (бундан кейинги ўринларда –“ишонч  телефон рақами”).

1.2. Хизмат кўрсатиш натижаси Ишонч телефон рақами Агентлик раҳбарияти, жумладан Бош директор  ва унинг ўринбосарларининг иш вақти, шахсий қабул кунлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассислар ва соҳа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича масъул раҳбарлар, муассасалар билан боғланиш тўғрисида маълумот беради.

1.3. Хизмат кўрсатувчи орган Агентликнинг  (0 371) 244-64-20 шаҳар телефон рақами орқали амалга оширилади.

1.4. Хуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, (03.12.2014 й. Ўз-378-сон) Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2017 йил 11 сентябрдаги ЎҚР-445-сон Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 август "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 181-сон  Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг  2018 йил 11 майдаги  “Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш тўғрисида”ги 368-сон буйруқ.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  ҳамда унинг тизимидаги муассасаларнинг истеъмолчилари, жисмоний ва юридик шахслар, хорижлик юридик ва жисмоний шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар.

1.6. Сўровнома бериш муддати Ишонч телефон рақами орқали маълумотларни ҳафтанинг душунба-жума  кунларида, соат 09:00 дан 18:00 га қадар тақдим етиш кўзда тутилган. Тушлик: 13-00 дан 14-00 гача

1.7. Ижро муддати Ишонч телефон рақами орқали соҳага тааллуқли раҳбарлар, масъул ходимлар ва корхоналар тўғрисида маълумотлар ўша заҳоти жавоб олинади.

1.8. Тасдиқнома юбориш муддати Ишонч телефон рақами орқали қабул қилинган мурожаатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориш кўзда тутилмаган.

  1. ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

 2.1. Маълумот ҳажми ва таркиби Ишонч телефон рақами орқали маълумот олиш тўғрисидаги маълумот Агентлик  www.api.uz сайтида жойлаштирилади.

 2.2. Ишонч телефон рақами орқали хизматидан фойдаланишда тасдиқланган бланка (форма)лар ишлатилмайди.

  1. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

 3.1. Иш вақти Агентликнинг  Ишонч телефон рақами соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият кўрсатади. Тушлик: 13-00 дан 14-00 гача 3.2. Кутиш шартлари Ишонч телефон рақами орқали қабул қилинадиган мурожаатларга ўша заҳоти жавоб қайтарилади ва кутиш кўзда тутилмаган.

  1. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

 4.1. Талаб қилинадиган ҳужжатлар. Ишонч телефон рақами орқали қабул қилинадиган мурожаатлар чоғида жисмоний ёки юридик шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг моҳияти мурожаатни қабул қилаётган масъул ходимнинг сўровига кўра, баён этилиши керак.

4.2. Хизмат кўрсатишнинг босқичлари. Ишонч телефон рақами қуйидаги мавзуларда маълумотни тақдим этади: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  фаолияти, бошқарма ва бўлимлар бўйича; • Агентлик  тизимидаги корхона-ташкилотлар бўйича.

4.3. Хизмат кўрсатишнинг ички-идоравий ҳаракатлари. Агентликда  Ишонч  телефон рақами тизими Агентликнинг  (0 371) 244-64-20 рақамида ўрнатилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилиб, Агентлик соҳаси фаолиятига дахлдор маълумотлар тақдим этилади.

1 162
Манба api.uz