Жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди

Куни кеча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги автомобилларга мўлжалланган жарима майдончасида кучли ёнғин содир бўлиши оқибатида 45 та транспорт воситаси ёниб кетган. Бундан ташқари унинг яқинида жойлашган мебель цехи ҳам зарарланган.

Бу ҳақда Tengrinews.kz манбаси хабар берди. Фавқулодда вазиятлар идорасининг маълум қилишича, аввалига КамАЗ русумидаги машина ёниб, ундаги олов бошқа автомобилларга, сўнгра мебель цехи томига ўтган.

Тилсиз ёв икки соат мобайнида 76 ўт ўчирувчи ва 17 та ихтисослаштирилган техника ёрдамида бартараф этилди.

Бироқ ўтган вақт ичида утилизацияга мўлжалланган 35 та ва ҳайдовчилари жаримага тортилган 10 та автомобиль ёниб бўлган эди.

Ёнғин майдони 294 квадрат метрни ташкил қилди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

1 638
Манба api.uz