Таиланддаги ғорда қолиб кетган ўсмирларнинг 8 нафари қутқариб олинди

Таиланд шимолидаги сув босган ғорда қолиб кетган маҳаллий ўсмирлар футбол жамоаси аъзоларининг саккиз нафари у ердан қутқариб олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Дастлаб ғордам олтинчи боланинг чиқариб олингани ҳақида хабар қилинган. Бироздан сўнг у ердан саккизинчи боланинг чиқариб олингани ҳақида маълум қилинди. Шундай қилиб ғорда яна тўрт нафар ўсмир ва уларнинг мураббийси қолмоқда.

Қутқарув операциясини ғорга доимий равишда оқиб кираётган сув қийинлаштирмоқда. 8 июль куни бошланган операциянинг тўрт кундан ортиққа чўзилмаслиги тахмин қилинмоқда, чунки бу муддатдан сўнг ғор тўлиқ сув остида қолиши мумкин.

Қутқарув ишлари белгиланган муддатлардан олдинроқ бажарилаётгани айтилмоқда, ҳар бир болани ғордан олиб чиқиш учун режалаштирилганидан кўра икки баравар кам вақт кетмоқда.

1 91
Манба api.uz