Мексикада дўл ёғиши оқибатида 40 киши жароҳатланди

Мексиканинг Жалиско штатида дўл ёғиши оқибатида 40 дан отиқ инсон оғир тан жароҳати олди, дея хабар берди Мoya-planeta.ru нашри.

Дўл кутилмаганда бошлангани сабаб одамлар пана жойларга ўтишга улгуришмаган. Шунингдек, 30 та автомобилга зарар етгани хабар қилинмоқда. Юзлаб уйлар табиий офат туфайли деярли вайрона ҳолига келиб қолди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дўл осмондан худди йирик тош каби ёғилган.

1 210
Манба api.uz