Испанияда такси ҳайдовчилари оммавий равишда иш ташлашмоқда

Испаниянинг бир қатор шаҳарларида такси ҳайдовчиларининг оммавий иш ташлашлари давом этмоқда, деб хабар берди Еg.ru нашри.

Бир қатор шаҳарларда минглаб ҳайдовчилар автомобилларни ижарага берадиган компанияларга лицензия беришга қарши ўз норозиликларини билдиришмоқда. Улар хусусан Uber фаолиятидан норози. Барселонанинг марказий кўчаларида ярим мингдан ортиқ ҳайдовчи йўлнинг икки томони бўйлаб автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб қўйган.

Мазкур иш ташлаш мамлакатда бир қатор муаммоларни юзага келтирмоқда. Минглаб аҳоли вакиллари ҳамда сайёҳлар ўз вақтида манзилларига етиб бора олишмаяпти. Бундан ташқари, кўчаларда йирик тирбандликлар ҳам кузатилмоқда. Намойишчилар агар уларнинг талаби бажарилмаса, вокзаллар ва аэрапортларга олиб борадиган йўлларни ва ҳатто Франция билан чегарани ҳам тўсиб қўйишларини маълум қилишмоқда.

 

1 203
Манба api.uz