Инсоният тарихидаги энг яхши романлар

Инсоният тарихидаги энг яхши романлар рейтинги тузилди. The Daily Telegraph нашрида тақдим этилган рўйхатга кўра, юзлаб энг яхши адабий асарлар рўйхати танқидчилар фикри асосида сараланган. 

Рейтингнинг биринчи ўрнига англиялик ёзувчи Жорж Элиот (1819-1891, асл исми Мэри Энн Эванс)нинг "Миддлмарч" романи муносиб кўрилди. Иккинчи ўрин америкалик Герман Мелвилл (1819-1891)нинг "Моби Дик" романига насиб этди. Учинчи ўринда эса рус ёзувчиси Лев Толстой (1828-1910) нинг "Анна Каренина" романи қайд этилди.

Тўртинчи ва бешинчи сатрларда Генри Жеймс (1843-1916) нинг "Аёл портрети" ва Жозеф Конрад (1857-1924)нинг "Зулмат қалби" романлари эгаллади. 

Энг яхши романлар ўнлигидан шунингдек Марсель Прустнинг "Йўқотилган вақтни излаб", Шарлотта Бронтенинг "Жейн Эйр", Жон Максвелл Кутзенинг "Юзсизлик", Виржиния Вульфнинг "Миссис Дэллоуэй" ва Мигель де Сервантеснинг "Дон Кихот" асарлари ўрин олган. 

1 212
Манба api.uz