Илҳом Алиев: «Арман давлатчилиги инқирозга юз тутди»

Арманистондаги криминал, қонхўр, коррупцион ҳукумат тўлиқ инқирозга юз тутди. Oxu.Az'нинг хабар беришича, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида шу ҳақида сўзлади. 
  
"Арман халқи мен айтган гапларни такрорлаяпти. Мен БМТ минбаридан бу хунта (реакцион террорчи гуруҳ)нинг коррупцион режими эканлиги ҳақида айтгандим. Ҳозир арман халқи шуни такрорлаяпти. Мен бу қонхўр, криминал, коррупцион режим эканини айтгандим. Арман халқи шуни такрорлаяпти.
 
Арман давлатчилиги инқирозга юз тутиб бўлди. Шу тариқа адолат қарор топди, қонхўрлар хунтаси ҳукуматни тарк этди. Бунда бизнинг ролимиз ҳам бўлди. Ҳозир бу ҳақида кўпиртириб гапириш ниятим йўқ. Биз Арманистонни тўлиқ изоляция қилдик...", деди Озарбойжон президенти ўз нутқида.

1 910
Манба api.uz