Францияда терма жамоанинг ЖЧ-2018’даги ғалабасидан кейин тартибсизликлар юз берди

Франциянинг бир қатор шаҳарларида миллий терма жамоанинг ЖЧ-2018’даги ғалабаси нишонланиши вақтида тартибсизликлар юз берди. 

Parisien нашрининг ёзишича, Парижда Елисей майдонлари атрофида тартибсизликлар юз берган. Мухлислар дўконлар пешойналарини синдиришган, декорацияларни бузишган, шиша идишлар отишган. Полиция одамларни тарқатиш учун кўзни ёшлатувчи газ, сўнгра сувпуркагичлар қўллашга мажбур бўлган. 

Фото: REUTERS

France Info радиостанцияси маълумотларига кўра, Лионда ҳам фан-зона яқинида бўш банкаларни полицияга улоқтирган мухлисларга қарши кўзни ёшлатувчи газ қўлланган. Кейинроқ воқеа жойига чиқинди бакларини ўчириш учун ўт ўчириш бригадалари етиб келган.  

Фото: ЕРА/UPG

Марселда полиция тақиқланган тутун снарядлари ва петардалар отилишини тўхтатиб қолган. 7 киши ушланган. 

Фото: ЕРА/UPG

1 234
Манба api.uz