Бундестаг фуқароларни муқим яшаш тарафдори

ГФР Бундестаги депутатлари ва парламент фракцияси аъзолари Бундестаг олдига яна бир муаммони ўртага ташлади. Унга кўра, немис фуқаролигига эга бўлган ва уй сотиб олиш имкони бўла туриб буни бажармаётган кишиларга нисбатан чора кўриш, буни тезда ҳаётга татбиқ этиб қонуний жазо кўриш зарур керак деган хулосага келинди.
 
Бу каби муаммолар Германия парламенти тарихида аввал ҳам кўп бора кўтарилган. Аммо қонуний жазо кўрилмагани учун аҳоли бунга амал қилмаган. Доимий яшаш учун олинадиган уйлар нархи қиммат бўлганлиги учун кишилар сармоясини биргина уйга сарфлашни хоҳламайди. Ўша пулга Германиянинг истаган ерида ижарага яшаб ва хоҳлаган вақтда уйларини алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Фракция аъзолари ўртага ташлаган муаммо ечимига доир қонун қабул қилинса, Германиядаги анчадан буён олди-сотдида омади чопмаётган қиммат уйлар ҳам сотиларди. Фуқаролар эса бир уйда муқим яшашга кўниккан бўларди.

1 721
Манба api.uz