Берлинда тантанали равишда Чироқлар фестивали бошланди

Берлинда анъанавий равишда ҳар йили ўтказиладиган 13-Чироқлар фестивали (Festival of Lights) бошланди. Улкан чироқлар билан безатилган қўғирчоқ Берлин телеминорасининг чироқлари тугмасини босиб тантанани очиб берди. Бу ҳақда Еuronews хабар бермоқда.

Германия пойтахтидаги 70 та бино икки ҳафта мобайнида иллюминация чироқлари билан ёритиб турилади. Пиротехника шоуси ўтказилади. Фестиваль 14 октябргача давом этади.

Илк фестиваль 2005 йилда Берлиннинг ўша пайтдаги бургомистри Клаус Воверайт томонидан ўйлаб топилган. Байрам тадбирининг «Чироқни ёқ, ёрқин нур сочсин…» деб бошланувчи ўз мадҳияси ҳам бор.

Фестиваль 14 октябрда «City Light Run» тунги югуриш марафони билан якунланади. Марафон иштирокчилари Берлин марказидан Бранденбург дарвозаларигача 10 км.ли масофани чопиб ўтишади.

1 160
Манба api.uz