Янги Зеландияда тоза ҳаво сотилмоқда

Янги Зеландиянинг Окленд аэропорти дўконида қиймати 98,99 доллар бўлган 4 та тоза ҳаво тўлдирилган баллон сотилмоқда.

«Kiwiana» компанияси томонидан сотувга қўйилган ушбу баллонларга нафас олиш учун ниқоб ўрнатилган.

5 литрли баллонларнинг бир донаси компания сайтида 34,50 доллардан сотилмоқда.

«Kiwiana Air» Янги Зеландиянинг Жанубий Алпларидаги тоза ҳавони кичик қадоқларга жойлаштирди»,- дейилади маҳсулот изоҳида.

Компания сайтидаги маълумотга кўра, улар Янги Зеландиянинг ҳар қандай цивилизациядан узоқда бўлган Жанубий оролидаги қорлар устидаги ҳавони йиғишади.

Баллонлардаги ҳаво қанчалик тоза бўлмасин, бу маҳсулот жуда кўпчилик тармоқ фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди.

1 160
Манба api.uz