2018 йил Филиппинда 40 нафар журналист ўлдирилган

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) эълон қилган ҳисоботда айтилишча, ОАВ ходимларини ўлдирилиши кўпайиб кетганидан, бу жиноятларни суриштириш учун дарҳол жиноий иш ҳам очилмайдиган давлатлар кўпайиб кетган.

Рейтингда биринчи ўринни Филиппин эгаллаган. Ушбу давлат ҳудудида 2018 йил давомида қурбонлари журналистлар бўлган 40 та ёпилмаган иш турибди. Иккинчи ўриндаги Мексикада эса 26 журналист ўлдирилган. Учинчи ўриндаги Сомалида ОАВ вакилларига уюштирилган суиқасдлар миқдори 25 тани ташкил этади.

Рейтингга жами 14 та давлат киритилган. Ҳозиргача ушбу давлатларда ўлдирилган журналистларнинг қотиллари ҳамон топилмаган.

Рўйхатнинг кейинги қисмида Ироқ (25 та), Сурия (18 та), Покистон (18 та), Ҳиндистон (18 та), Бразилия (17 та), Афғонистон (11 та), Россия (8 та), Бангладеш (7 та), Жанубий Судан (5 та), Колумбия (5 та) ва Нигерия (5 та) жой олган.

Ўтган 9 ой давомида дунё бўйича профессионал фаолияти сабабли 56 журналист ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти уруш кетаётган ҳудудларда қурбон бўлишган.

1 506
Манба api.uz