Туркия президенти Венгрияга ташриф буюрди

Туркия президенти Ражиб Тойиб Эрдўғон икки кунлик ташриф билан Венгриянинг Будапешт шаҳрига келди, деб хабар берди РИА новости нашриУни мамлакат бош вазири Виктор Орбан кутиб олган.

Шундан кейин, Будапештда қайта тикланган турк халқига тегишли қадимий ёдгорлик Гул Ота мақбарасининг очилиш маросимида иштирок этди. Венгрия президенти Янош Адер Эрдўғони президент саройида қарши олганидан сўнг ҳар иккала давлат раҳбарлари Туркия -Венгрия бизнес форумида иштирок этишди.

1 159
Манба api.uz