Тиббиёт йўналишидаги Нобель мукофоти саратон касаллигига қарши курашиш терапияси учун берилди

Америкалик иммунолог Жеймс Эллисон ва унинг япониялик ҳамкасби Тасуку Хондзе 2018 йилнинг физиология ва тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти совриндорларига айланди, дея хабар бермоқда Сегодня нашри.

Улар саратон касаллигига қарши курашиш терапиясидаги кашфиётлари учун мукофотга сазовор бўлдилар.

Эллисон ва Хондзенинг ихтиролари шундан иборатки, икковлон оргнизмдаги саратон ўсимтасига қарши иммун ҳужайраларини “боғлаб” ташловчи тормозланишни “озод” этувчи протеин ва оқсилларни синчиклаб ўрганиб чиқишган.

1 323
Манба api.uz