Саудия Арабистони Россия ва Хитойнинг нефт бозоридан кетишини тахмин қилди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салман Ас-Сауд нефт қазиб олувчи кўпгина давлатлар, хусусан, Россия ва Хитой нефт бозоридан кетиши мумкинлигини тахмин қилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар беради.

"Нефтга бўлган талаб 2030 йилгача йилига 1 фоиздан ўсиши мумкин. Бироқ 2030 йилдан сўнг камайиб боради. Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, кўпгина нефт қазиб олувчи мамлакатлар нефт бозоридан кетади", дейди шаҳзода.

Шаҳзоданинг фикрича, Хитой яқин 5 йил ичида нефт қазиб олишни камайтиради ва ишлаб чиқаувчи сифатида бозорни тарк этади. Ушбу сценарий Россияда 19 йилдан сўнг кузатилади. Бироқ Саудия Арабистонига бу ҳолат мутлақо таъсир қилмайди ва ҳозиргига қараганда мамлакат янада кўпроқ нефт сотади.

Ҳозирда Брент маркали нефтнинг нархи 1 баррели учун 85 АҚШ долларидан қимматроқ. Таҳлилчиларнинг хулосаларига кўра, бу кўрсаткич 100 АҚШ долларига етиши мумкин.

2017 йилда Саудия Арабистони бир кунда 12,1млн, Россия 11,2 млн, Хитой 4,8 млн баррел нефт қазиб олган.

Ўзбекистон 2017 йилда бир кунда 64 минг баррел нефть қазиб олган.

1 228
Манба api.uz