«Манчестер Сити» 6та гол урди ва биринчи ўринга қайтди

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 11-турида «Саутҳемптон» устидан йирик ғалабага эришди. Манчестердаги «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Манчестер Сити» таркибида Серхио Агуэро, Давид Сильва, Лерой Сане ва Раҳим Стерлинг (дубль) голларга муаллифлик қилишди, яна бир гол «Саутҳемптон» ҳимоячиси Уэсли Ҳудт номига автогол сифатида ёзилди. «Шаҳарликлар» дарвозабони Эдерсонни фақат Дэнни Ингс пенальтидан гол уриб ранжита олди.

Эндиликда «Манчестер Сити» очколари сонини 29тага етказган ҳолда 27 очкога эга «Ливерпуль»н  қувиб ўтиб, Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни яна ўз қўлига олди, «Саутҳемптон» 7 очкоси билан 16-ўринда қолмоқда.

Кейинги турда «шаҳарликлар» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади (11 ноябрь), «авлиёлар» ўз уйида «Уотфорд»га қарши ўйнайди (10 ноябрь).

Англия чемпионати
11-тур
Манчестер Сити – Саутҳемптон 6:1

Голлар: 1:0 – 6, автогол Худт, 2:0 – 12 Агуэро, 3:0 – 18 Сильва, 3:1 – 30, пенальти Ингз, 4:1 – 45 Стерлинг, 5:1 – 67 Стерлинг, 6:1 – 90 Сане.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Компани, 68), Менди, Уокер, Лапорт, Сильва (Фоден, 72), Фернандиньо (Делф, 79), Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.
Саутҳемптон – Маккарти, Стивенс, Бертран, Соареш, Худт, Редмонд (Эльюнусси, 73), Уорд-Проуз (Обафеми, 73), Лемина, Хейбьерг, Лонг, Ингз (Армстронг, 82).
Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (10), Агуэро (38).

1 268
Манба api.uz