Ироқда янги президент сайланди

“Курдистон ватанпарварлар иттифоқи”дан Барҳам Салоҳ ироқнинг янги президенти этиб сайланди, дея хабар бермоқда ТАСС. Янги давлат раҳбари учун Вакиллар кенгашининг 165 депутати овоз берди.

Етарли овоз тўплаш учун уч марта уринишга тўғри келди.

Салоҳнинг энг асосий рақиби Курдистон демократик партияси вакили Фуад Ҳусайн ундан 70 та овоз кам тўплади. Улар овоз бериш натижаларига рози эмасликларини маълум қилган.

Янги сайланган президент депутатлар олдида қасамёд қилди.

1 339
Манба api.uz