Илмий ташкилотларнинг халқаро иттифоқи ташкил этилди

Ўзбекистон фанлар академияси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 4 ноябрь куни Пекинда 2-халқаро илмий форумда "Бир макон – бир йўл" лойиҳаси доирасида “Alliance of International Science Organizations (ANSO)” (Илмий ташкилотларнинг халқаро иттифоқи) ташкил қилинди.

ANSO экологик ресурслар, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга ўхшаган глобал илмий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган.

Ҳозир “ANSO”га 36 та давлат аъзо бўлган. Халқаро илмий форумда бир нечта давлатдан вакиллар, жумладан, ЎзФА президенти Беҳзод Йўлдошев иштирок этмоқда.

1 281
Манба api.uz