Дунёнинг энг бой кишиси икки кунда 19,2 млрд йўқотди

Дунёнинг энг бой кишиси, «Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безос компания акцияларининг нархи тушиб кетиши сабаб икки кун ичида 19,2 млрд доллар маблағини йўқотди.

«Bloomberg»нинг ёзишича, Безос мултимиллиардерлар орасида қисқа вақт ичида бундай катта пул йўқотган янги рекордчига айланди. Бунгача рекорд 27 июль куни 16,5 млрд йўқотган Марк Цукербергга тегишли эди.

Маълум қилинишича, нархларнинг бундай тушиб кетиши «Amazon»нинг III квартал учун эълон қилинган ҳисоботи билан боғлиқ. 26 октябрь куни «Amazon»нинг қимматли қоғозлари 7,8 фоизга, 29 октябрь куни яна 6,3 фоизга арзонлашган.

Айни дамда Безоснинг моддий ҳолати 128,1 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Сентябрнинг бошида эса унинг маблағи 167,7 млрд долларга тенг эди.

1 329
Манба api.uz