АҚШда энг кўп сотилувчи китоблар рўйхати эълон қилинди

"Нью-Йорк Таймс" нашри АҚШда энг кўп сотилувчи китоблар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан босма ва электрон китоблар жой олган.

Рўйхатда Жон Гришамнинг “Тайёргарлик” номли романи биринчи ўринни эгаллади. Китобда Иккинчи жаҳон уруши ветеранининг Миссисипи ибодатхонаси ичида бир чўпонни ўлдириб қўйиши билан боғлиқ воқеалар тасвирланган.

Иккинчи ўринда Николас Спаркснинг “Ҳар бир нафас” номли китоби турибди. Асарда Хоуп Андерсон ва Тру Уоллс исмли қаҳрамонларнинг Шимолий Каролинадаги учрашувидан бошланадиган қизиқарли воқеалар тасвирланади.

Учинчи ўриндан Билл Клинтон ва Жеймс Паттерсоннинг “Президент кутмоқда” китоби жой олди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Сусан Маллерининг ишқий мавзудаги “Сиз йўқсиз” номли романи ва Митч Элбомнинг “Кейинги инсон сизни осмонда учратади” асари банд этган.

Ушбу рўйхатдаги китобларнинг қанча миқдорда ва қандай нархда сотилгани ошкор қилинмаган.

1 248
Манба api.uz