Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йил 6 ноябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 13 сўм 10 тийинга қимматлаб, 8249 сўм 97 тийинга етди.

Евро курси эса 1 сўм 73 тийинга ошиб, 9392 сўм 59 тийинни ташкил этди.

Россия рубли курси 52 тийинга пасайиб, 124 сўм 67 тийинга тенг бўлди.

1 344
Манба api.uz