Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди

Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилган.

Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Йиғилиш давомида Марказий Осиёдаги вазият, халқаро терроризмга қарши курашиш йўлидаги устувор вазифалар, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва билогик вазиятни баҳолаш ҳамда назорат қилишда Бирлашган тизимнинг истиқболлари муҳокама қилинади ҳамда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

1 208
Манба api.uz