Шавкат Мирзиёев мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати бўйича йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ва иқтисодий идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатни жорий йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастурининг жойлардаги ижроси бўйича мутасадди раҳбарлар ҳисоботи эшитилди.

Давлат раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатда капитал бозорини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари ва суғурта компанияларининг бўш маблағларини муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, шунингдек, жорий йилни муваффақиятли якунлаш ва барча прогноз қилинган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

1 295
Манба api.uz