Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилади

2018 йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади.

Ушбу форум Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари, чет давлатлар парламенти палаталари, суд органлари раислари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари, экспертлар ҳамжамияти, шунингдек, хорижий агентлик ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

1 608
Манба api.uz