Халқаро конференция олдидан матбуот анжумани

Ҳурматли журналистлар, ОАВ вакиллари!

Бугун соат 16:00да Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференцияга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарлари томонидан конференцияга тайёргарлик жараёнлари, шунингдек, транспорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, соҳанинг ривожланиш босқичлари тўғрисида маълумотлар берилади.

1 299
Манба api.uz