Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди

Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA) президентлиги учун сайловда ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ғалаба қозониб, AIBAнинг янги президенти бўлди.

3 ноябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида AIBA президентлиги сайлови бўлиб ўтди. Сайловда ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этган.

Сайловда қатнашган 134 мамлакат вакилларидан 86таси Ғофур Раҳимовга овоз берган. Энди Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

1 380
Манба api.uz