Франция сафари тугади. Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Давлат раҳбарларининг Елисей саройида ўтган музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Париждан Тошкентга қайтиб келди.

1 280
Манба api.uz