Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бошланди

Бугун мамлакатимиз вилоят, шаҳар ва туманларида “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бошланди.
 
Иштирокчилар ҳар бир вилоят ва туман-шаҳарларда ташкил этилган махсус хоналарда тест синовларини топшириш учун жам бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, тест синовида ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим.
 
Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Иштирокчилар натижалари сақлаб қолинади (электрон кўринишда ва имзоланган ҳолда қоғозда). Тест натижаларига кўра, 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
 
“Ёш китобхон” танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш босқичлари уч кун давомида ўтказилади.

1 926
Манба api.uz