Бухорода ўтган “Ёш китобхон” танловида 16569 нафар китобхон қатнашди

2018 йил 12 июль куни Бухоро  вилоятининг барча туманларида “Ёш китобхон” танловининг 20-30 ёш тоифаси  бўйича саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Унда ушбу тоифа бўйича вилоятнинг туман ва шаҳарларидан жами 16569 нафар китобхон қатнашди.

Танлов ўтадиган жойларда китоб кўргазмаси ва савдоси ҳам ташкил этилди. Вилоят ишчи гуруҳи аъзолари танлов жараёнлари барча талаблар асосида адолатли ўтишини кузатиб борди.

1 1079
Манба api.uz