Шундай матбаа корхонаси бор

Наманган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ходимлари “Merrymed farm” МЧЖ қошида ташкил этилган матбаа корхонасида бўлдилар.

Айтиш керакки, ҳозирда Фарғона водийси вилоятлари орасида ягона бўлган ушбу жамоанинг асбоб-ускуналари матбаачиликнинг исталган йўналишида сифатли, тез ишлай олиши билан ажралиб туради. МЧЖнинг матбаа корхонасида 30 дан ортиқ ёшлар ишлайди. Ҳозир бу ерда Германия, Япония, Хитойда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги, замонавий  дастгоҳлар бор. 

Ноёб технологик  жараёнларни  ўз ичига олган жиҳозлар ўта нозик ишларни бажаради. Учрашув давомида ҳамкор ташкилотлар биргаликда соҳа вакиллари учун кўргазмали семинар  ўтказишга келишиб олдилар.

Раҳимжон Ирисов

1 359
Манба api.uz