Эркин Воҳидовнинг энг сара шеърлари жамланмаси: "Менинг юлдузим"

Серқирра истеъдод соҳиби Эркин Воҳидов ниҳоятда бағрикенг, дилкашу дилбар инсон эди. У ўз асарларида халқ дардини ёниб куйларди. Адибнинг ўлмас ва муҳташам ижоди, эл-юрт олдидаги хизматлари ҳамиша халқимиз эътиборида бўлиб, тиллардан тилларга, диллардан дилларга кўчиб, барҳаёт яшайверади.                                                                            

Мазкур тўпламга жамланган шеърлар ҳам китобхонлар кўнглидан муносиб ўрин олади, деган умиддамиз.

Тўплам кўпроқ ўқувчиларга етиб боришини инобатга олиб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" ДИН 144 саҳифалик ушбу нашрни 10 000 нусхада чоп этди.

Шеърлар жамланмасини "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" ДИН савдо бўлимига 244-09-36 телефон рақами орқали мурожаат қилиб харид қилишингиз мумкин.

1 910
Манба api.uz