Журналистика университетида ижодий (ёзма) имтиҳон бўлиб ўтмоқда (фото)

Бугун, 19 июль куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ёзма ижодий имтиҳон бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳон жараёнларида кузатувчи сифатида иштирок этаётган Маржона Эгамназарованинг хабар беришича, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳон саволлари солинган қути аудиторияга олиб кирилди ва абитуриентлар ҳамда ота-оналар кўз ўнгида очилди. Қутиларда жойлашган конвертларнинг ҳар бири бир нафар абитурентга мўлжалланган бўлиб, уларда бешта йўналишда савол (ижтимоий, сиёсий, маънавий, журналистика соҳасига оид, адабиёт) келтирилган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, бу йилги қабул квоталарида бакалавр босқичининг барча йуналишлари бўйича жами 100 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.

Босма Оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича ўзбек гуруҳига 72 та, рус гуруҳига эса 25 та ҳужжат қабул қилинган бўлиб, умумий қабул режаси 15 та.

Телерадиожурналистика бўйича ўзбек гуруҳига 109 та, рус гуруҳига эса 36 та ҳужжат қабул қилинган бўлиб, умумий қабул режаси 15 та.

Интернет журналистика 63 та, қабул режаси 10 та.

Халқаро журналистикага 73 та абитуриент ҳужжат топширди, қабул режаси 10 та.

Спорт журналистикаси 73 та, қабул режаси 10 та.

Ахборот хизматлари ва Жамоатчилик билан алоқалар – 88 та ўзбек, 37 та рус гуруҳига ҳужжат қабул қилинган, қабул режаси эса 20 та.

Медимаркетинг ва реклама – 67 та, қабул режаси 10 та.

Медиадизайн 30 та, қабул режаси 10 та.

Барча имтиҳонларда жами 675 нафар абитуриент иштирок этади.

 Барча ижодий имтиҳонлар жавоби жорий йилнинг 20 июль куни маълум бўлади.

1 1048
Манба api.uz