«МЮ» Таиланддаги ғорда қамалиб қолган ёш футболчиларни «Олд Траффорд»га таклиф қилди

Таиланддаги ғорда қамалиб қолган 12 нафар ўсмир ва уларнинг мураббийи қутқарилгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур хушхабарга Англиянинг машҳур “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Ғорда қамалиб қолган 12 футболчи ва уларнинг мураббийи ҳозир хавфсизликда эканини билиб, хурсанд бўлдик. Биз воқеадан жабр кўрганларнинг қайғусига шерикмиз.

“Уилд Борс” футбол клуби жамоаси ва уларнинг қутқарувчиларини янги мавсумда “Олд Траффорд”га таклиф этишдан мамнунмиз”, - деб ёзди клуб расмий твиттери.

1 101
Манба api.uz