Фарғоналик 92 ижодкорнинг муносиблари тақдирланди

2018 йил 9 август куни  Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида Фарғона вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллигига бағишланган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг Фарғона вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда «Босма ОАВ ходимларининг мақолалари», «Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари», «Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари», «Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари» каби номинациялар бўйича жами 92 дан зиёд муаллифларнинг жами 471 та ижодий ишлари кўриб чиқилиб, холис баҳоланди. Шунингдек, бу йилги танловда Фарғона тажрибаси тарзида қўшимча 2 та номинация таъсис этилди. Яъни, таклифлар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, «Интернет нашрлари (веб-сайтлар)да эълон қилинган материаллар» йўналишида 2 нафар журналистга ҳамда Ватан ҳақидаги мусиқий асарларни рағбатлантириш мақсадида “Қўшиқчи ва ижрочиларнинг куй-қўшиқлари” йўналишида яна 4 нафар санъаткорларга ҳам мукофотлар топширилди.

Тантанали тақдирлаш маросимида “Энг улуғ, энг азиз” танловининг Республика ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев ҳамда ташкилий қўмита аъзолари – Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Қ.Маҳкамов, шунингдек Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, танловнинг вилоят ташкилий қўмитаси раиси И.Носировлар қатнашди. 

“Энг улуғ, энг азиз” Фарғона вилояти танловида номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар рўйхати
(2018 йил)


“Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари” номинацияси:
1-ўрин
Зайлобиддин Йигиталиев
“Риштон ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири

2-ўрин
“Устоз” газетаси ижодий жамоаси

3-ўрин
Камола Полвонова
“Фарғона ҳақиқати” мухбири

совриндор
Феруза Шокирова
“Навқирон авлод” журнали мухбири

“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси:

1-ўрин (телевидение йўналиши)
Жўрабек Мамарасулов
“Фарғона” телерадиокомпанияси директори

2-ўрин (телевидение йўналиши)
Гулчеҳра Аҳмедова
“Рухсор” телерадиоканали муҳаррири

3-ўрин (радио йўналиши)
Нодира Сиддиқова
“Фарғона” телерадиокомпанияси радио бўлими муҳаррири

совриндор (радио йўналиши)
Манзура Мусаева
“Рухсор” радиоканали мухбири

“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси:
1-ўрин:
Матлуба Деҳқон қизи
(“Дилномалар”китоби учун)

2-ўрин
Динорахон Холматжонова
(“Орзуларим” шеърий китоби учун)

3-ўрин
Ойдин Темирова
(туркум ижодий асарлари учун)

совриндор
Абдуманнон Тоштемиров
(турли жанрдаги ижодий ишлари учун)

 

“Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси:

тасвирий санъат йўналиши ғолиби
Аҳаджон Аъзамжанов
Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси

фото асарлар йўналиши ғолиби
Шерзод Қорабоев
“Фарғона ҳақиқати” фотомухбири

дизайн ишлари йўналиши ғолиби
Акрамхон Эгамбердиев
“Тасвирий ойина” ИУ вилоят бўлими бош дизайнери

тасвирий санъат йўналиши совриндори
Гулчеҳра Аҳмадалиева
ранг тасвир рассоми

тасвирий санъат йўналиши совриндори
Зарибону Қурбонова
ранг тасвир рассоми

тасвирий санъат йўналиши совриндори
Санжар Мирзаакбаров
ранг тасвир рассоми

дизайн ишлари йўналиши совриндори
Муроджон Аҳмедов
Тасвирий ойина ИУ вилоят бўлими график-дизайн устаси


“Интернет нашрлари (веб-сайтлар)да эълон қилинган материаллар”номинацияси:

ғолиб
Аброр Деҳқонов
оltinvodiy.uz веб сайти муҳаррири

совриндор
Умидахон Худайберганова
“Истиқбол йўли” газетаси бош муҳаррири

 

“Қўшиқчи ва ижрочи санъаткорларнинг куй-қўшиқлари” номинацияси:

1-ўрин:
Отабек Мамазоитов
(хонанда, қўшиқчи-бастакор)

2-ўрин
Сарвиноз Камалова
(ёш хонанда)

3-ўрин
Умида Юнусова
(ёш хонанда)

совриндор
Зулҳумор Шокирова
(хонанда)

 

1 1200
Манба api.uz