Фаол ёшлар “Дўстим учун чегирма” имтиёзига эга бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида китобхонлар ўртасида “Мен севган китоб” мавзусида анкета сўровномалари ўтказилди.

Сўровномада 50 нафардан ортиқ китобсеварлар иштирок этди. Тадбирдан мақсад китобхонларнинг бадиий савиясини оширишга кўмаклашиш, китобга бўлган қизиқишлариниошириш, қизиқарли ва бадиий адабиётлар сонини янада кўпайтиришдаги таклифларни умумлаштиришдан иборат. “Фарғона” нашриёти билан ҳамкорликда ўтказилган сўровномада иштирокчилар ўзлари қизиққан адабиётлар бўйича фикр билдирдилар.

Анкета-сўровномаси натижасига кўра, бугунги кунда китобхонларни кўпроқ қизиқтирган 5 та адабиёт энг кўп овоз олди. Булар: “Одамийлик мулки” (Тоҳир Малик), “Сайланма” (Муҳаммад Юсуф), “Отамдан қолган далалар” (Тоғай Мурод), “Сўнгги тўфон. Ўгай она” (Аҳмад Лутфи Қозончи), “Қобуснома” (Кайковус).

Сўровномада фаол иштирок этган 2 нафар китобхонга уларнинг 4 нафар дўстларига совға қилиш учун вилоят АКМ аъзолигига қабул қилиш бўйича имтиёзли аъзолик билетлари тақдим этилди.

1 313
Манба api.uz