“Энг улуғ, энг азиз” республика танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарори асосида
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб 2018 йилнинг 29 август куни “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ва 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг маъно-мазмуни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

- Бу йилги танловнинг вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳар йилгидан ўзгача руҳда ўтказилди. Буни танловга келиб тушган материаллар сонининг ортганидан ҳам кўришимиз мумкин. Танловнинг республика республика босқичига 300 нафарга яқин ижодкордан 2 мингга яқин ижодий иш келиб тушди, - дейди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев. – Биргина “Ёзувчиларнинг бадиий асарлари” йўналишида жами 66 нафар муаллифнинг 96 та асари, жумладан, 9 та роман, 8 та ҳикоялар тўплами, 28 та шеърий тўплам ва достон, 9 та қиссалар, 21 та бадиий публицистик тўплам ва эсселар китоблари, 1 та пъеса, 13 та ОАВ ва интернет нашрларда чоп этилган туркумларининг топширилганлиги бу фикримни тасдиқлайди. Ўз навбатида иштирокчилар ва материалларнинг кўплиги Ҳакамлар ҳайъатига ҳам жуда катта масъулият юклади. Улар орасидан ғолибликка номзодларни танлаб олиш осон бўлмади.

Шунингдек, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” йўналишида 57 нафар журналистнинг 922 та иши, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” йўналишида 40 нафар журналистнинг 235 та ижодий иши, “Интернет журналистикаси” йўналишида 15 нафар журналистнинг 293 та ижодий иши келиб тушган.

“Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” йўналиши бўйича республика босқичига барча вилоятлардан ва Қорақалпоғистон Республикасидан жами 35 та ижодкорнинг турли йўналишдаги 355 та  ишлари келиб тушган. Шундан, 5 та ижодкорнинг 50 дан ортиқ фото асарлари, тасвирий санъат асарлари йўналишида 15 та ижодкорнинг 150 та асари, дизайн ишлари бўйича, 15 та ижодкорнинг 120 дан ортиқ  ишлари тақдим этилган.

“Кино санъати асарлари” йўналиши бу йил жами 22 ижодкор ўзининг 26 та асарини тақдим этган. Шундан, 4 таси тўлиқ метражли бадиий фильм, 17 таси ҳужжатли фильм, 2 таси қисқа метражли фильм ва 3 таси мультфильмдир.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар босқичларида 2 минг нафардан ортиқ ижодкор фаол иштирок этиб, 6 августдан 16 августгача ҳудудларда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимларида 200 нафарга яқин ёзувчи, шоир, журналист, рассом ва кино мутахассислари ғолиб ва совриндорлар сифатида танлов ташкилотчилари томонидан тақдирланди.

Маълумки, бугунги кунда барча соҳалар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ҳамда матбаачилик равнақини янги босқичга кўтариш, мавжуд ҳуқуқий-норматив базани такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, ижод аҳлининг машаққатли меҳнатини моддий ва маънавий жиҳатдан муносиб рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ислоҳ қилиш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 5 апрелида қабул қилинган “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори юртимизда ёзувчи-шоирларга яратилаётган юксак эътиборнинг яна бир намунасидир. Ушбу қарор билан ижодкорларга яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами янада кенгайди, қалам аҳлига қатор имтиёзлар берилди. Мазкур қарор билан Тошкент шаҳрида 110 хонадонли муҳташам уй-жой қуриб битказилаётгани ҳам бунинг яққол мисолидир.

2018 йилнинг 10 августида қабул қилинган “Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори соҳа ривожини янги босқичга кўтарди. Қарор билан Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Рассомлар ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси каби соҳадаги бир қатор муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Айниқса, “Илҳом” жамоат фонди ҳисобрақамига давлат бюджетидан 20 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилиши ижодий муассасалар фаолиятини янада яхшилаш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 майдаги “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эса мамлакатимизда журналист кадрлар тайёрлаш соҳасида янги саҳифани бошлаб берди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ўзбек матбуоти том маънода тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилди. Соҳадаги ўзгариш ва янгиланишлар, оммавий ахборот воситаларига берилаётган эътибор туфайли журналистика қаддини кўтарди, журналистлар дадил ва журъат билан ёза бошлади. Юртимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, ўзгариш ва янгиланишлар, энг муҳими, ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳақида таҳлилий-танқидий материаллар сони кескин кўпайди. ОАВ ўзининг энг муҳим – давлат ва халқ ўртасида кўприк вазифасини бажараётгани туфайли, уларга бўлган ишонч мусҳамкамланиб боряпти. Бугун ахборот олишнинг энг қулай ва тезкор восита ҳисобланган интернетдаги веб-сайтлар сонининг 2008 йилга қараганда 400 тага ошганлиги ёки умумий оммавий ахборот воситаларининг сони 1600 тадан ортиб кетганлиги бу соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг самарасидир.

Бу жараёнда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳам юртимиздаги оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларни қонунчиликдаги ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида ўз вақтида ва тезкорлик билан хабардор қилиш, янги ОАВни ташкил қилишда кўмаклашиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, матбаачиликни ривожлантириш, шунингдек, нафақат пойтахтдаги, балки вилоятлардаги таҳририятлар ижодий гуруҳларини ўқитиш, уларнинг касбий малака ва кўникмаларини ошириш йўлида зарур чора-тадбирларни кўриб келмоқда.

Бу борадаги халқаро ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда. Жорий йил 9-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги cаммити олдидан ўтказилган “Шанхай руҳининг ривожланиши – медиа ҳамкорликдаги янги даврнинг бошланиши” мавзусида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари бўйича биринчи форумида Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги ва Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Матбуот девонхонаси ўртасида имзоланган оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми бунга яққол мисол бўла олади.

Бир сўз билан айтганда, соҳага қаратилаётган юксак эътибор мамлакатимиздаги ижодкор зиёлиларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда зарур шароит ва имконият яратишда муҳим аҳамият касб этяпти. “Энг улуғ, энг азиз” республика танлови ҳам ана шу мақсад ва вазифаларга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

 “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг 2018 йилги ғолиблари ва совриндорлари:  

Ғолибнинг исми фамилияси

Ўрин

Танловга тақдим этилган ижодий ишнинг қисқача мазмуни

ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРНИНГ БАДИИЙ АСАРЛАРИ БЎЙИЧА

Абдували Қутбиддинов, “Халқ сўзи” газетаси ижодий ходими

1-ўрин

Республика марказий нашрларида эълон қилинган “Мадади Сино”, “Шоир руҳи ёниши шартми?”, “Дунё ўзгарди”, “Шамоллар шивирлар бодом шохида”, ”Сўнгги парвоз” каби адабиётни, китобхонликни ҳамда ижод оламини теран таҳлил этган маънавий-маърифий,бадиий эссе ва лавҳалари учун.

Дилфуза Шомаликова ,

Ёзувчи, “Ғунча” журнали Бош муҳаррири

(Тошкент шаҳри)

 

2-ўрин

“Тупроқ ўйнаётган бола” бугунги кун боласининг эзгу орзулари, ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилишлари бадиий талқин қилинган тарбиявий  қиссаси учун.

Мурод Тиллаев,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси

3-ўрин

Ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқишлари, миллий армиямизни ислоҳ этиш борасида  амалга оширилаётган ишларнинг ўсмирлар руҳиятига мос тарзда бадиий образлар воситасида ёритилган “Темурбеклар мактаби” номли бадиий қиссаси учун.

Рағбатлантирувчи мукофот

Амир Файзуллаев,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Жаҳон адабиёти” журнали бўлим муҳаррири

 

Марказий нашрларда жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тарғиботига бағишланган чиқишлари, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш ишига қўшган муносиб ҳиссаси  учун.

БОСМА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖУРНАЛИСТЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи” газетаси бўлим муҳаррири

1-ўрин

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кластер тизимига оид туркум материаллари учун.

Балиқчи тумани ҳокимлигининг

“Ғалаба” газетаси таҳририяти (Бош муҳаррир Ш.Каримова)

2-ўрин

Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Обод қишлоқ”, “Ёшлар келажагимиз”  дастурининг Балиқчи туманидаги ижросига оид туркум материаллари учун

Хайрулло Астанақулов, “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетаси бўлим мудири

3-ўрин

“Юрт таянчидир – бу алп ўғлонлар”, “Ўзбек – афғон чегарасидаги таассуротлар”, “Берлин осмонини кесиб ўтган биринчи ўзбек” каби харбий-ватанпарварлик мавзуидаги туркум ишлари учун.

Рағбатлантирувчи мукофот

Адолат Файзиева,

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси мухбири

 

“Постда” газетаси ҳамда “Қалқон” журналида чоп этилган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга оид “Бирни кўриб фикр қил”,“Гўдакнинг баҳоси бўладими?” ,”Қинғир ишнинг қийиғи” каби туркум таҳлилий мақолалари, шунингдек, “Тинчлигимиз абадий бўлсин”, “Муқадассан она юрт, муқаддассан истиқлол”, “Сўзи -ҳикмат, ҳаёти -ибрат”, “Бахтли умр соҳиби” каби маънавий-маърифий материаллари учун.

Манзура Шамсиева,

“Гулистон” журнали бўлим муҳаррири

 

“Мустақиллик ва тараққиёт” рукнида эълон қилинган туркум мақолаларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини чуқур очиб бергани учун.

ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКАСИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

(Омавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлардаги материаллар):

Азизбек Абдувалиев,

www.daryo.uz веб-сайти таҳририяти Наманган вилояти мухбири

1-ўрин

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга фаол муносабати, туркум таҳлилий материаллари, Марказий Осиё минтақавий экология марказининг “UzWaterAware” лойиҳаси доирасида эълон қилган мақолалари учун.

Сайёра Шоева,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти етакчи муҳаррири

2-ўрин

Ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларга бағишланган туркум мақолалари, жамиятдаги ўз ечимини кутаётган масалаларни ёритишдаги фаол иштироки ҳамда тарихий мавзуларда эълон қилинган материаллари жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотгани учун.

Фахрулло Ҳамидуллаев,

www.upl.uz веб-сайти бош муҳаррири

3-ўрин

Сўнгги йилларда юртимизда юз бераётган улкан ўзгаришлар ва мавжуд муаммоллар таҳлилига бағишланган публицистик мақолалари, қизиқарли суҳбат ва очерклари учун.

Рағбатлантирувчи мукофот

Руслан Налбантов,

Республика болалар ва ўсмирларининг “Класс!” газетаси мухбири.

 

www.klass.uz веб-сайтида ёритилган болалар ижодиёти марказларининг фаолияти, Халқ таълими вазирлиги томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, мактаб ўқувчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар, фан, таълим-тарбия масалаларига бағишланган туркум материаллари учун.

Мийригул Пирназарова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси

 

Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ҳудудда юз бераётган ўзгаришларга бағишланган туркум публицистик мақолалари учун.

ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИО ИЖОДКОРЛАРИНИНГ МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА

Тулкин Яркулов, “Маҳалла” радиоканали катта муҳаррири.

1-ўрин

“Халқ орасида”, “Жараён”, “Сеҳрли қалпоқча” туркум таҳлилий-танқидий эшиттиришларида давлат идораларининг халққа хизмат қилаётгани, бу жараёнда юртимиз маҳаллаларида учраётган мавжуд муаммолар ва уларга инсон манфаатлари йўлида ечим топилаётгани ўзига хос журналистик маҳорат билан очиб берилгани учун.

Рухсора Ғофурова,

ЎзЭОАВМА ахборот лойиҳаси раҳбари.

2-ўрин

Қашқадарё вилоятидан турли соҳалар бўйича тайёрлаган таҳлилий-танқидий лавҳалари учун.

Гулюз Сиддиқова,

“Маданият ва маърифат” телеканали муҳаррири.

 

3-ўрин

“Журналист касбини ўзгартиради” туркум таҳлилий кўрсатувларида автосаноат, чегара, ёнғин хавфсизлиги, темирйўл, фавқулодда вазиятлар, меҳмонхона, ҳайвонот боғи ва бошқа соҳалар мисолида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган мақсад-вазифаларнинг давлат ва жамият томонидан бажарилиши журналистик синчков нигоҳ билан очиб берилгани учун.

Рағбатлантирувчи мукофот

Наргиза Камолова, “Ёшлар” радиоканали муҳаррири.

 

“Инновация”, “Синфдош”, “Аскарлар”, “Бизнес консультант”, “Юридик клиника”, “Мўъжаз қаҳвахона” каби радиодастурларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ўрни, уларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари, бизнесни ривожлантиришда замонавий ёндошувлар мавзулари бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлилий очиб берилгани учун.

Зиёвуддин Ҳакимов, “Рухсор” ФМ радиостанцияси бош муҳаррири.

(Фарғона вилояти)

 

Туркум ижтимоий роликлари, ижтимоий лойиҳаларида мустақиллик берган имкониятлар асосида юртимизда тинчлик, осойишталик ҳукм сураётгани, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик туйғуларининг ҳаётдаги ўрнига бағишланган туркум эшиттиришлари учун.

ТАСВИРИЙ САНЪАТ, ФОТО АСАРЛАРИ ВА ДИЗАЙН ИШЛАРИ БЎЙИЧА

Артём Холов,

Жиззах вилояти “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси дизайнери

1-ўрин

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз қўлга киритаётган ютуқлар, замондош қаҳрамонлар, мустақиллигимизнинг дадил одимлари мавзусидаги туркум дизайнерлик ишлари учун.

Нажотбек

Жўрабоев,

китоб графикаси бўйича рассом (Андижон вилояти)

2-ўрин.

Сўнгги йилларда етакчи нашриётларда чоп этилган бир қатор болалар китобларига ишлаган иллюстрациялари учун

Оқил Ғуломов,

Ўзбекистон Бадиий академияси фоторассомлар шўъбаси аъзоси, фоторассом

3-ўрин

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни фотосуратларда кенг тарғиб қилгани учун.

Рағбатлантирувчи мукофот

Достон Қурбонов, маҳобатли ранг тасвирчи- рассом (Қашқадарё вилояти)

 

“Муқаддас қўрғон”, “Наврўзи олам”, “Жазирама кун”, “Ҳосил терими”, “Мовий ранг қуш”, “Зийнат қиш”, “Болалик оқшоми” номли тасвирий асарлари учун.

КИНО САНЪАТИ АСАРЛАРИ БЎЙИЧА:

Жасур Исҳоқов,

Ўзбекистон кино арбоблари уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр, сценарист

1-ўрин

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг яқин қўшничилик, азалий дўстлик алоқаларига, турли соҳалардаги ҳамкорлигига бағишланган “Ягона осмон остида” ҳужжатли фильмидаги муаллифлик ва режиссёрлик иши учун.

Сардор Нозимов, режиссёр,

(Самарқанд вилояти)

2-ўрин

Ватанпарвалик мавзуидаги “Жондан азиз” тўлиқ метражли бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун.

Музаффар Шодиев, “Ўзбекфильм” киностудияси режиссери

3-ўрин

“Дадам бетоб” ва “Хазонрезги” бадиий фильмларидаги 2-чи режиссёрлик ишлари учун

Рағбатлантирувчи мукофот

Дилшод Жуманиёзов, киномонтажчи

 

“Кейинги бекат”, “Комилжон Отаниёзов”, “Шароф Рашидов” ҳужжатли фильмларидаги монтаж иши учун.

Бекзод Маннонов, мультпликатор-рассом

 

“Нўхатполвон” болалар учун мультфильмидаги рассомлик иши учун.

       

 

 

 

 

 

1 488
Манба api.uz