Тоҳир Маликнинг «Қуёшингиз ботмасин» китоби қайта нашр этилди

Зиёли оиланинг боласи жиноят оламига кириб қолди. Яна кимнингдир ёлғиз ‎фарзанди ичкиликка ёки гиёҳвандликка мубтало. Бошқасининг фарзанди ўғирлик қилиб ‎қамалган.‎ Нима учун баъзи болалар жиноят оламига кириб қолмоқда? Оилада бу каби нохуш ‎ҳолатлар рўй беришига ким айбдор?‎
Китоб муаллифи ана шу саволларга ҳаётда учрайдиган мисоллар орқали жавоб ‎беришга, бу каби иллатлар илдизини топишга ҳаракат қилади.‎
Жондан азиз фарзандларимиз тўғрисўз, билимли, ақлли, имонли бўлиб вояга етиши ‎учун тарбиянинг қайси жиҳатларига эътибор қаратиш зарурлиги ҳақидаги қимматли ‎тавсиялар ҳам мазкур китобдан ўрин олган.‎

Муаллиф: Тоҳир Малик
Номи: «Қуёшингиз ботмасин»
Нашриёт: «O'zbekiston milliy ensiklopediyasi» ДИН
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 496 бет
Муқоваси: қаттиқ‎
Нархи: 46,000 сўм

 

1 143
Манба api.uz