Эълон: ЎзМАА Фарғонада сайёр қабул ўтказади

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 2015 йил 31 мартдаги қарорига асосан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбар ходимлари иштирокида Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабулга келувчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса — ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши талаб қилинади.

Қабул Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28 уйда ташкил қилинади.

1 843
Манба api.uz