Кейинги 10 йилда веб-сайтлар сони 480тага етди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўтган 10 йил давомида 480 та веб-сайт оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинди. Бу кўрсаткич, 2008 йилда 80тани ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига 480тани ташкил қилди. Кўриниб турибдки, мамлакатимизда интернет журналистикаси кун сайин ошиб бормоқда. Биргина, 2018 йилнинг ўтган даврида 30та веб-сайтнинг ОАВ сифатида рўйхатга олингани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Эътиборингизга, давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар сонининг ўсиши тўғрисидаги маълумот тақдим этилмоқда.  

 

1 241
Манба api.uz