Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2018 йил давомида энг кўп фойдаланилган нашрлар статистикаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, фойдаланувчилар талабларини ўрганиш мақсадида буюртмалар таҳлил қилинди. Кутубхонада фойдаланувчилар учун асосий фондлар, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати адабиётлар бериш кафедраларида (асосий фондларга берилган буюртмалар асосида) 2018 йилнинг 6 ойида фойдаланувчилар томонидан энг кўп мутолаа қилинган китоблар, газета ва журналлар аниқланди.


Фойдаланувчилар томонидан китоблар билан бирга вақтли матбуот нашрларига ҳам буюртмалар амалга оширилган. Вақтли матбуот нашрлари таҳлили ҳам ўтказилди. Жами вақтли матбуот нашрларига буюртмалар (газета ва журналларга) 613045 нусхани ташкил этди. Шундан 392450 таси газеталар ҳисобига тўғри келди. Ундан энг кўп сўралган 5 номдаги газеталар (251168 та) умумий буюртма қилинган газеталарнинг қарийб 64% ни ташкил этди.

Кутубхона фойдаланувчиларининг вақтли матбуот нашрларига қизиқишларининг ортиб бораётганини адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати (китоб бериш кафедралари ) орқали журналларга бўлаётган буюртмаларда ҳам кўриш мумкин. Жорий йилнинг олти ойи давомида журналларга жами 220595 та буюртма бўлган. Шундан энг кўп сўралган 5 номдаги 67634 та Ўзбекистонда чоп этилган ўзбек тилидаги ва 5 номдаги 45127 та Россияда чоп этилган журналлар буюртмаларнинг 51 фоизини ташкил этиб, жами: 112761 тадир. Булар қуйидагилар:


Кутубхона фойдаланувчилари вақтли матбуот нашрларидан нафақат Ўзбекистон нашрларини балки, Россияда нашр қилинган илмий журналларни ҳам мунтазам мутолаа қилиб боришади. Буларни ҳам қўйидаги кетма-кетликда келтиришимиз мумкин.

1 1489
Манба api.uz