Абу Али Ибн Сино номидаги ахборот-кутубхона марказида “Болага қувонч улашинг!” акцияси бошланди

Абу Али Ибн Сино номидаги ахборот-кутубхона марказида “Болага қувонч улашинг!” акцияси бошланди. Эзгу ва хайрли ишларни амалга оширишни хоҳлайсизми? Барча хоҳловчиларни ушбу хайрли акция ойлигига таклиф этамиз.

Акциянинг асосий мақсади – етим-есирлар,  ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва ногирон болаларни руҳан қўллаб-қувватлаш ҳамда завқ бағишлашга йўналтирилган бўлиб, улар учун  совға йиғиш ва улашишдан иборат.
Сиз ҳам бу эзгу ишга қўшилинг!  Савобли ишингиз билан ўзингизда маънавий енгилликни ҳис этасиз.
Билингким, анчадан бери сақланиб қолган ўйинчоқлар ёки жовонингиздаги ўқиб қўйилган китоблар эҳтиёжманд болаларга ўзгача қувонч ва кайфият бағишлайди. Сиз турли хилдаги болалар учун ёқимли ва кутилмаган совғаларни (китоблар, рангли қаламлар,  бўёқлар, рангли қоғозлар ва ҳ.з.) келтиришингиз мумкин.

Акция 2018 йил 10 июлдан 10 августгача давом этади.
Акцияда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги манзилга ташриф буюришлари мумкин:
Бухоро шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 6-уй, Тел: 223-37-29
Мўлжал: шаҳар ҳокимлиги биносининг рўпарасида.
Иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 9.00 дан 18.00гача.

1 905
Манба api.uz