Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш учун электрон ариза тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ушбу Низом ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишда; корҳоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда лицензия олиш тартибини белгилайди.