ТАНГРИЕВ ЛАЗИЗ ХУШБОҚОВИЧ - Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

Биография

1968-йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек.

Маълумоти олий. 1994-йилда Ўзбекистон Миллий Университетини, 1996-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист, магистр. Сиёсий фанлар номзоди. 

1985-йилдан Ангор тумани “Илғор” газетаси мухбири, бўлим мудури, масъул котиби;

1991-йилдан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий қўмитаси ташкилий бўлим йўриқчиси, матбуот бўлими мудири;

1996-йилдан Ўзбекистон Республикаси ёшларининг “Камолот” жамғармаси ташкилий бўлими мудирининг ўринбосари, матбуот бўлими мудири;

1997-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консултанти;

2006-йилдан “Ўзбекистон” НМИУ директорининг нашриёт ишлари бўйича ўринбосари;

2007-йилдан “Ғафур Ғулом” номидаги НМИУ директори;

2017-йилдан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори.


МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Бош директор Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
 
  • Агентликнинг марказий аппарати ходимларини ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

  • Бош директорнинг ўринбосари вазифаларни тақсимлайди;

  • Агентликнинг мансабдор шахслари, ҳудудий бошқармалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, шунингдек уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақтўлаш фонди доирасида Агентлик марказий аппаратининг тузилмаси ва штат жадвалини, матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармалари ходимлари сонини, шунингдек маблағ ажратишнинг тегишли даври учун давлат бюджетида тасдиқланган доирада уларнинг таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;
  • Агентликнинг таркибий ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни, Агентликка қарашли ташкилотларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
 
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.