ҲАМРОЕВ ЎКТАМ РУСТАМОВИЧ - Бош директор ўринбосари

Биография

1967 йил Навоий вилоятида туғилган.

Миллати - ўзбек.

Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос-юрист.

Илмий даражаси: юридик фанлари номзоди, доцент.

Махсус унвони: 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

1984 – 1985 й.й. - “Жиззахсувқурилиш” трести 8-қурилиш бошқармасида ишчи;

1985 – 1987 й.й. - Муддатли ҳарбий хизматни Афғонистон Республикасида ўтаган;

1987 – 1992 й.й.-Тошкент Давлат юридик институти талабаси;

1992 – 1993 й.й.-Тошкент гарнизони қарбий прокуратураси терговчи-криминалисти;

1993 – 1997 й.й - Республика Ҳарбий прокуратураси прокурор-криминалисти;

1997 – 1998 й.й. - Чирчиқ ҳарбий прокурори ўринбосари – прокурор вазифасини бажарувчи;

1998 – 1999 й.й.- Термиз ҳарбий прокурори;

1999 – 2001 й.й. - Жануби-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси бўлим прокурори;

2001 – 2005 й.й. - Тошкент ҳарбий округ ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси;

2005 – 2007 й.й.- Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси бўлим прокурори;

2007 – 2008 й.й.-Республика Ҳарбий прокурорининг қонунчилик тарғиботи бўйича ёрдамчиси;

2008 – 2018 й.й. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Умумий бўлим мудири.  

2018.02 - ҳ.в. - Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари.


Мажбуриятлари:

Ноширлик-матбаа соҳаларида ишлаб чиқариш, моддий-техника базасини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва қўллаш, стандартлаш ва сертификатлаш масалаларини ҳамда тармоқда давлат стандартлари, техник шартлар ва талабларни тадбиқ этиш ишларини ташкил этади.

Матбаа фаолиятини кўрсатиш бўйича белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар иши, матбаа хизматидан фойдаланувчи истеъмолчилар ҳуқуқларига амал қилиш устидан давлат назоратини уюштириш ва амалга ошириш қоида ва тартибларининг ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини ташкил этади.

Агентлик аппаратига ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларга юклатилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш масалаларининг мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади.