ШУКУРОВ СОБИР САЙФИЕВИЧ - Бош директорнинг биринчи ўринбосари

Биография

1973-йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган.

Миллати - ўзбек.

Маълумоти олий. 1997-йилда Тошкент давлат университети, 2010-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист, бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари магистри 

1990-йилдан Каттақўрғон тумани уй ҳайвонлари касалликларига қарши кураш стантсияси санитари;

1991-йилдан Каттақўрғон пойабзал фабрикаси ишчиси;

1992-йилдан Каттақўрғон шаҳар 16-мактаб ўқитувчиси;

1995-йилдан Каттақўрғон шаҳар телестудияси сухандони, муҳаррири, директор ўринбосари;

1998-йилдан Каттақўрғон тижорат техникуми ўқитувчиси;

2001-йилдан Ўзтелерадиокомпания «Ижтимоиёт ва сиёсат» муҳарририяти муҳаррири, «Ахборот» директсияси катта муҳаррири, сиёсий шарҳловчиси;

2006-йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси «Ўзбекистон» радиоканали «Ахборот» директсияси катта муҳаррири, сиёсий шарҳловчиси, Телерадиодастурларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш бўлими бош мутахассиси;

2006-йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Телерадиодастурларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бўлим бошлиғи;

2009-йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Телерадиодастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи;

2011-йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси;

2015-йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбасининг Оммавий ахборот воситалари, полиграфия ва ноширлик иши масалалари бўйича бош мутахассиси;

2016-йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўбасининг Оммавий ахборот воситалари, полиграфия ва ноширлик иши масалалари бўйича бош мутахассиси;

2017-йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбасининг Оммавий ахборот воситалари, полиграфия ва ноширлик иши масалалари бўйича бош мутахассиси;

2017-йилдан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари.


МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ноширлик-матбаа соҳаларида ишлаб чиқариш, моддий-техника базасини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва қўллаш, стандартлаш ва сертификатлаш масалаларини ҳамда тармоқда давлат стандартлари, техник шартлар ва талабларни тадбиқ этиш ишларини ташкил этади.

Матбаа фаолиятини кўрсатиш бўйича белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар иши, матбаа хизматидан фойдаланувчи истеъмолчилар ҳуқуқларига амал қилиш устидан давлат назоратини уюштириш ва амалга ошириш қоида ва тартибларининг ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини ташкил этади.

Агентлик аппаратига ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларга юклатилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш масалаларининг мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади.