Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВРИЙ БОСМА НАШРЛАРНИ ТАРҚАТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1826-1]
 
Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2008 йил 19 майдаги 10-8/1493, 04-01-сон қарори (рўйхат рақами 1826, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 24-25-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 март,
166-мҳ-сон
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л. ТАНГРИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 март,
22-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сон қарорига 
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот — Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти;»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифини, шунингдек жамоат жойларида ёпиқ ўровларда тарқатилиши керак бўлган даврий босма нашрларни аниқлаш ўрнатилган тартибда таҳририятлар томонидан амалга оширилади.».
3. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Каталогда даврий босма нашрнинг номи ва индекси, каталогни нашр қилган тарқатувчининг телефон рақами, даврий босма нашрнинг обуна нархи, босмадан чиқиш даврийлиги, обуна даври, даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифи ва бошқа ахборотлар кўрсатилади.».
4. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Даврий босма нашрларнинг навбатдаги сонлари сотувга келиб тушганлиги тўғрисида харидорларни хабардор қилиш учун даврий босма нашрларнинг янги сонлари кўринадиган жойда ҳамма кўриши учун чиқариб қўйилади, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрлар бундан мустасно.
Жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни фақат ёпиқ ўровларда тарқатишга йўл қўйилади.».
5. 29-банд қуйидаги мазмундаги «д1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д1) даврий босма нашрларнинг тегишли ёшга оид тоифасини ҳамда жамоат жойларда ёпиқ ўровларда тарқатиладиган болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни аниқлаш ва тарқатувчига ёпиқ ўровларда (ҳар бир нусхасини) тақдим этиш;».
«а» кичик банддаги «тарқатувчининг» деган сўз «нашрларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни жамоат жойларида тарқатиш учун ўровсиз ёки ўрови шикастланган ҳолатда тақдим этилганда таҳририятга қайтариш.».
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Даврий босма нашрларнинг етказиб берилмаганлиги сабаби обуначи ариза берган кундан бошлаб 20 кун давомида (агар шартномада бундан камроқ муддат белгиланмаган бўлса) тарқатувчи томонидан аниқланиши ва бартараф этилиши керак.»;
иккинчи хатбошидаги «Камчиликлар» деган сўз «Аниқланган камчиликлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«а» кичик банд «чиқишининг кечикканлиги» деган сўзлардан кейин «ёки чиқмаганлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни тарқатувчига ўровсиз ёки ўрови шикастланган ҳолатда тақдим этганлиги.».
9. 39-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) товар кўринишини йўқотган даврий босма нашрларни сотганлиги (агар обуначининг даврий босма нашрни олгунига қадар бундай камчиликлар пайдо бўлганлиги исботланса), шунингдек жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни очиқ ҳолатда тарқатганлиги;».
10. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Агар даврий босма нашрнинг нусхаси (нусхалари)ни етказиб бериш форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши оқибатида ёки обуначининг айби билан бузилганлиги исбот қилинса, шунингдек даврий босма нашрнинг чиқишини кечиктириш ёки навбатдаги сонининг чиқмаганлиги таҳририятнинг ва нашриётнинг айби билан юзага келган ҳолларда тарқатувчилар жавобгарликдан озод қилинадилар.».
11. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Матбуот тарқатувчи» АК билан келишилган.
Келишилган:
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
 
2018 йил 12 март
«Матбуот тарқатувчи» АК Бош директори С. НАЖБИДДИНОВ
 
2018 йил 12 март

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)

Яқин хабарлар