Нашрларни чоп этиш ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг
2006 йил 15 мартдаги 29-сон буйругъи билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Нашрларни чоп этиш
ҚОИДАЛАРИ

    Маҳфийлик белгисига эга бўлмаган нашрларни тайёрлашда ушбу нашрларни чоп этиш қоидалари (бундан кейин - Қоидалар)нинг талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2- февралдаги «Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўгърисида» 52-сон ҳамда 2002 йил 27 декабрдаги «Матбаа корҳоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тўгърисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида» 454-сон қарорларига мувофиқ фаолият кўрсатиб келаётган, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча матбаа корҳоналарига, тезкор босма бўлинмаларига тадбиқ этилади.
Қоидаларга нашриётлар, газета ва журналларнинг таҳририятлари ҳамда чоп этиш учун материаллар таёрлайдиган ва уларнинг мазмуни учун жавоб берадиган бошқа барча ташкилотлар ҳам амал қилиши лозим.
1055
Манба api.uz