Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига 1-ИЛОВА



  Мазкур Низом ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган сертификатлаштиришнинг тегишли қоидалари билан белгиланади.
Сертификатлаштириш давомида илгари текширилган хавфсизлик бўйича тавсифга таъсир этмайдиган маҳсулотнинг дизайни ёки ташқи тавсифлари ўзгариши замонавийлаштирилган маҳсулотга қўшимча сертификатлаштириш ўтказилишига олиб келмайди. Маҳсулот хавфсизлиги бўйича мажбурий тавсифлар стандартлаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларда белгиланади.

1547
Манба api.uz