«Ғафур Ғулом» номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон Матбуот ва аҳборот агентлиги тизимига киради. Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасининг 2002 йил 10 апрелдаги 30-сонли буиругъига биноан Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, «Ёзувчи» ҳамда Рангли босма фабрикаси негизида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ташкил этилди. Асосий фаолияти юқори сифатли рақобатбардош бадиий ва ўқув адабиётлари, босма маҳсулотларини яратиш ва чоп этиш, аҳолининг босма маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, истеъмол моллари ишлаб чиқариш. 

Ноширлик фаолияти ўзбек мумтоз адабиёти, миллии маданий мерос, ҳозирги замон адабий-бадиий ҳамда санъат асарлари, жаҳон адабиёти намуналарини ўзбек тилида, ўзбек адабиётидан қилинган таржима асарларини чет тилларда нашр этиш ва таргъиб қилиш, китобҳонларнинг бадиий адабиёт, санъат асарларига бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат. 

жодий уийда Алишер Навоийнинг 15 жилдлик асарлар мажмуаси, Фирдавсиининг «Шоҳнома», Машраб, Бедил, Бобур, Нодира, Уваисий, Фурқат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Гъафур Гъулом, Ойбек, Миртемир, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Примқул Қодиров, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов шунингдек, жаҳон адабиётининг атоқли намояндаларидан Лев Толстой, Стендалъ, Ги-де Мопассан, Жек Лондон, С.Cвеиг, К.Доил, Р.Тагор, Э.Ҳемингуэй, Нодар Думбадзе, А.Ширвонзода, Азиз Несин, Чингиз Аитматов каби кўплаб машҳур эзувчи ва шоирларнинг асарлари чоп этилган. 

Директор: Куйлиэв Тимур
Тел.: (99871) 241-35-47

Манзил: 100128. Тошкент. Шаиҳонтоҳур кўчаси, 86-уй.
Телефонлар: 241-48-67, 241-25-24, 241-83-29, 241-16-12 
Э-маил:info@gglit.uz
 
 
3341
Манба api.uz